Голливуднинг машҳур киноактёри Бёрт Рейнольдс 82 ёшида вафот этди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
У 1970-80-йилларда ўз даврининг энг яхши эркак актёри саналган. Бёрт Рейнольдс юзлаб фильм ва телесериалларда турли ролларни ижро этиб, миллионлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган. У нуфузли Эмми ва Олтин глобус мукофотлари совриндори ҳисобланади. Бу Голливуд учун катта йўқотишдир.






