АсосийDunyo

Эквадорда кучли зилзила бўлди

'Эквадорда кучли зилзила бўлди'ning rasmi

Эквадорда 6,3 балли зилзила рўй берди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Ер силкиниши Эквадорнинг шимолий қисмида кузатилган. Унинг эпимаркази Абамата шаҳридан 94 км. узоқликда 112 км. чуқурликда бўлгани қайд этилди. Ушбу ҳудуд саноат ва порт шаҳар ҳисобланади. Аҳоли сони кам бўлгани учун табиий офат натижасида 1 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар тан жароҳати олишган.

Зилзила бошланиши билан одамлар кўчаларга чиқиб, очиқ майдонларга туриб олишган. Силкиниш оқибатида атрофдаги ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли электр энергиясидан узилиб қолишди.

    Бошқа янгиликлар