Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги №760/759- "Afrosiyob" замонавий электропоездининг қатновига ўгартириш киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб мазкур замонавий электропезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади. №760-"Afrosiyob" замонавий электропезди Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, Қаршидан Шаҳрисабзга эса соат 11.30 жўнайди. №759- "Afrosiyob" замонавий электропезди Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15.43 ҳаракатини бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Изоҳ: Ҳаракат жадвали ҳақидаги қўшимча маълумотларни расмий railway.uz сайтидан ва жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин






