Куни кеча «Потребитель.уз» жамоатчилик гуруҳида Сергели туманидаги автобекатда кекса ёшдаги аёлнинг ночор аҳволда кўчада ётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизлари қўмитаси томонидан аёлнинг олдига мутахассислар гуруҳи юборилди.
Маълум бўлишича, 68 ёшли Нурия Миклюдова фарзандларининг уйини сотиб, Россияга кўчиб кетганликлари сабаб доимий яшаш жойидан маҳрум бўлиб, кўчада қолган.
Тиббий текширувлардан сўнг аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиология бўлимига ёткизилган.
Мазкур вазият Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек Тошкент шаҳар Сергели тумун ҳокими ўринбосари томонидан назоратга олинган.
Тезкор тиббий ёрдам олганидан сўнг аёлни соғломлаштириш учун бошқа касалхонага ўтказишади ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тикланиб, доимий уй-жой билан таъминланиши бўйича зарурий чоралар кўрилади.






