АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

'Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг USM Holding акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурханович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин».

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Тошкентнинг «Пахтакор» клубини ривожланитириш ҳамда клуб стадионини қайтадан қуриш учун 100 млн.доллардан ортиқ беғараз инвестиция киритмоқда.

Шунингдек, Алишер Усманов беғараз маблағларини иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига киритиб келган. Хусусан, Олмалиқ тоғ металлургия комбинати, Тошкент металл заводи, Бекобод заводларига ўз сармояларини киритиб, чет элдан мутахассислар жалб қилган. Тошкент шаҳридаги Ислом маданияти маркази ҳамда Самарқанддаги Имом ал-Бухорий халқаро марказлари қурилишига катта миқдорда сармоя киритган.

    Бошқа янгиликлар