АсосийJamiyat

Самарқандда мустақилликнинг 27 йиллик тантаналари кенг нишонланди (фото)

'Самарқандда мустақилликнинг 27 йиллик тантаналари кенг нишонланди (фото)'ning rasmi

28 август куни Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" амфитеатрида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар берди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов тадбир иштирокчилари ва бутун вилоят аҳлини Мустақиллик куни билан табриклади.

Вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритиб, барча саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлигини ошириш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилишга қаратилганини таъкидлади.

Байрам дастурида самарқандлик ва пойтахтдан келган санъаткорлар, бадиий жамоаларнинг концерти намойиш этилди.

Тантаналар байрам мушакбозлиги билан якунланди.


    Бошқа янгиликлар