Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида юртимиз аҳолиси ва сайёҳлар учун "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти 2018 йил 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маълум қилди.
2. № 4\3 - cонли "Тошкент-Термез-Тошкент" поезди 2018 йил 4-сентябр куни;
3. №60\59 - сонли "Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналишида "Ўзбекистон" поезди 2018 йил 4-5 сентябрь куни;
4. №10\9 - сонли "Тошкент-Бухоро-Тошкент" йўналишида "Шарқ" поезди 4-5 сентябрь куни.
Қўшимча йўлга қўйиладиган поездлар ҳаракат жадвали хақидаги маълумотларни railway.uz райсмий сайтидан ҳамда жойлардаги темир йўл кассаларидан билиб олишингиз мумкин.






