АсосийJamiyat

“UMS” учун 2,5 миллион рақам ажратилади

Таркибига “МТС” кириши режалаштираётган “Universal Mobile System” алоқа операторининг рақамлар ҳажми фаолиятининг биринчи босқичида 2,5 миллионтани  ташкил қилади. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлигига таяниб, Газета.Уз хабар беради.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси “UMS” алоқа оператори фаолиятининг биринчи босқичида Тошкент шаҳри учун 1,5 миллионта рақам ажратган, қолган рақамлар эса республиканинг бошқа ҳудудларига бўлиниб берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Система” акциядорлик молия корпорациясининг маълум қилишича, корпорация эгаси Владимир Евтушенковнинг ҳибсга олиниши Ўзбекистонда алоқа операторини очиш режасига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги керак.

    Бошқа янгиликлар