АсосийDunyo

Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тасвирланган видеоролик намойиш этилмоқда

Европанинг энг йирик ахборот телеканали Euronews 2014 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини реклама қилувчи видеоролик намойишини бошлади. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” компанияси расмий сайти хабар беради.

Айтиш лозимки, яқин кунларда телеканал билан ҳамкорлик доирасида Тошкентнинг сайёҳлик салоҳияти ҳар томонлама ёритиладиган янги Сity-tour саҳифасини узатиш режалаштирилган. Шу билан бирга, “Life” саҳифаси доирасида трансляция қилинадиган “Ўзбекча ҳаёт” видеолавҳалари орқали томошабинлар ЎЗбекистоннинг тарихий обидалари, маданияти акс этган Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари билан танишишлари мумкин.

Ушбу видеороликни намойиш этишдан мақсад дунёнинг ривожланган мамлакатлари қатори Ўзбекистонни дунёга танитиш, унинг маданияти, урф-одатлари, санъати билан таништириш ва сайёҳларни жалб қилишга қаратилган.

Қайд этиш жоизки, кун давомида Euronews телеканали орқали 155 мамлакатнинг маданият, илм, янгиликлар, об-ҳаво ва бошқа соҳаларга оид кўрсатувларини дунёнинг 13 тилида трансляция қилади. Ушбу телеканал ҳозирда 370 миллиондан ортиқ томошабинларни ана шундай бир-биридан қизиқ ва фойдали кўрсатувлар, лавҳалар билан ўз аудиториясида ушлаб турибди.

    Бошқа янгиликлар