“Иссиққуввати” хусусий корхонаси мутахассислари Жалолиддин Муҳиддинов ҳамда Шавкат Қиличевлар вентиляторли градирнянинг янги турини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекситон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради.
Вентиляторли градирня - сувдан туз ажратиш қурилмаси сувни вентилятор кучи остида атмосфера ҳавоси билан совутишга мўлжалланган. Мазкур ускунадан энерготаъминотдаги сув айланиш тизимларини совутиш мақсадида фойдаланилади.
Ихтирога IAP 04906 рақами билан давлат паненти берилди.





