Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2014 йилнинг январь-июнь ойида 73,1 минг киши Ўзбекистон Республикасига кўчиб келди.
2014 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 73,1 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 87,8 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 14,7 минг кишини (2013 йилнинг шу даврида - минус 14,1 минг киши) ташкил этди.





