АсосийJamiyat

Ички ишлар вазирлигининг биринчи ўринбосари этиб Даврон Назармуҳаммедов тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов томонидан Даврон Назармуҳаммедов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилнинг 9 сентябр куни имзоланган.  Ушбу лавозимда бундан олдин 2013 йилнинг декабр ойидан буён Раҳмат Маматов фолият олиб борган. Даврон Назармуҳаммедов эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратида ишлаган.

Бундан аввалроқ у ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

    Бошқа янгиликлар