АсосийDunyo

Индонезияда кучли зилзила рўй берди (Видео)

'Индонезияда кучли зилзила рўй берди (Видео)'ning rasmi

Индонезиянинг аҳоли зич яшовчи Ломбок оролида 6,4 магнитудали кучли зилзила рўй берди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ер ости силкинишлари АҚШ геология хизмати мутахассислари томонидан якшанба, 29 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 06:47 да сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бали ороли яқинида жойлашган Ринжани вулқони атрофида қайд этилди.

Сейсмик ҳодиса ўчоғи 7,5 километр чуқурликда жойлашган. Айнан шу туманда яна ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган, 5,4 магнитудали такрорий зилзила рўй берди. Кейинчалик такрорий зилзилалар сони 11 тага етди.

Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани, 12 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди. Зилзила гувоҳлари воқеа жойини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда, суратлардан биноларнинг вайрон бўлганлигини кўриш мумкин.

Бошқа янгиликлар