Сурхондарё вилояти Денов туманида бокс бўйича аёллар ва қизлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мусобақада юртдошларимиз билан бирга Қозоғистон, Тожикистон ва Россиядан ҳам спортчи қизлар иштирок этди. 3 ёш тоифасида ўтказилган мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни Тожикистон ва Қозоғиcтон жамоалари эгаллади.









