АсосийJamiyat

​“Саркисов” каналида чўкиб кетган икки боланинг бири топилди

'​“Саркисов” каналида чўкиб кетган икки боланинг бири топилди'ning rasmi

23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 12-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва укаси шу мактабнинг 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Саркисов” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетганлар.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани “Бирлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “ЮР-24” каналидан топилган.

"Ҳурматли фуқаролар, фарзандингиз ва яқинларингизни чўмилиш тавсия қилинмаган жойларга юборманг. Агарда махсус чўмилиш хавзаларига бормоқчи бўлса, уларни назоратсиз қолдирманг! Ҳушёр бўлинг!", - дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарда.

    Бошқа янгиликлар