АсосийJamiyat

Тошкентда автобус ағдарилиб кетди, жароҳатланганлар бор

'Тошкентда автобус ағдарилиб кетди, жароҳатланганлар бор'ning rasmi

23 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида “Исузу” русумли автобус йўл четига ағдарилиб кетди. Юнусобод туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини ТХАЙ кўчасида жойлашган “Роҳат” автосалони олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаганлиги натижасида ушбу ҳолат рўй берган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, етти нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларни касалхонада тиббий кўрикдан ўтказилиб, сўнгра жавоб берилган. Бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар