АсосийSiyosat

Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

'Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин телефон орқали Шавкат Мирзиёевни туғилган куни муносабати билан табриклади ва самимий тилакларини билдирди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам Россияда ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобоқаси аъло даражада ўтказилганини эътироф этди.

Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари 2018 йилнинг куз фаслида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган учрашув олди фикрлари билан ўртоқлашишди ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин, бундан ташқари муҳим мавзулар борасида ҳам суҳбатлашишган.

    Бошқа янгиликлар