Warner Bros. Студияси “Аквамен” суперқаҳрамонлик фильмининг расмий трейлерини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.
Фильмда бош ролларни Жейсон Момоа, Эмбер Хёрд ва Николь Кидман ижро этишган.
Режиссёр – Жеймс Ван.
Фильмда Акваменнинг синовдан ўтиши, ўтмиши, чинакам қироллик тахтини эгаллаши ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм шу йилнинг охирида, Янги йил байрамига яқин катта экранларга чиқарилади.






