Москвадаги автосалонлардан бирига жажжи буғуча кириб қолди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.
Ҳуркиб кетган буғуча автосалон ичида роса ирғишлади. Автосалон ходимлари эса буғу боласини тутишга ҳаракат қилиб тоза овора бўлишди. Охир-оқибат, жонивор пешойнага ўзини уриб, ойналарни синдирганча ташқарилади.






