АсосийJamiyat

Мактаб дарсликлари тўплами учун ягона ижара тўлов миқдори белгиланди

2014/2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори белгиланди.

Ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар тўплами ижара тўлов миқдори 6100 сўмдан 9500 сўмгача, рус тилидаги дарсликлар учун 6500 сўмдан 9500 сўмгача, қорақалпоқ тилидаги дарсликлар тўплами учун 10,4 минг сўмдан 18,6 минг сўмгача этиб белгиланди.

Туркман ва қирғиз тилларидаги дарсликлар тўплами учун ижара миқдори 11,7 минг сўмдан 21,4 минг сўмгача, тожик тилидаги дарсликлар учун 11,7 минг сўмдан 21,2 минг сўмгача ва қозоқ тилидаги дарсликлар тўплами учун 12,7 минг сўмдан 24,6 минг сўмгача этиб белгиланди.

Ижара нархлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида чоп этилди

    Бошқа янгиликлар