АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда кучли шамол оқибатида яна қумли бўрон кўтарилди (фото)

'Қорақалпоғистонда кучли шамол оқибатида яна қумли бўрон кўтарилди (фото)'ning rasmi

18 июль куни Қорақалпоғистон Респубубликасининг шимоли-ғарбий тарафидан эсган кучли шамол қумли бўрон кўтарилишига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда "Karinform.uz".

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришича, республиканинг шимолий туманлари Қораўзак, Чимбой ва Кегайли, шунингдек, Қўнғирот туманларида соат 12:30 ларда кучли шамол эсиши оқибатида ҳамма жойни қум бўрони қоплаган.

Қорақалпоғистонда кучли шамол оқибатида яна қумли бўрон кўтарилди

Қум бўрони пойтахтимиз Нукус шаҳрига 13:10 ларда кириб келган. Бу ҳақда об-ҳавони кузатиш маркази ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган.

Қорақалпоғистонда кучли шамол оқибатида яна қумли бўрон кўтарилди

Бу йили ёғингарчилик миқдорининг жуда кам бўлганлиги туфайли Қорақалпоғистон ҳудудидаги қумларнинг тез-тез ҳавога кўтарилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Қорақалпоғистонда кучли шамол оқибатида яна қумли бўрон кўтарилди

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги қум бўрони май ойининг охирларида ҳавога кўтарилган ва унинг таркибида Орол денгизининг қуриган тубидаги тузлар борлиги аниқланган эди. Бугунги қум бўрони таркибида туз бор ёки йўқлиги тўғрисида расмий маълумот берилишини кутамиз.

Расмлар муаллифи Ислам Матеков

    Бошқа янгиликлар