Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 14 июл куни соат 02:30 ларда Бектемир тумани “Олтин топган” МФЙ, саноат ҳудудида жойлашган “БЛУ МАРМАР” корхонаси ҳудудда хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, 18 нафар ишчи хлор моддасидан захарланиш ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди.


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчилар соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 14 июл куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.






