Бразилиянинг Гояс штати Каяпония муниципалитетидаги фермада икки каллали бузоқча туғилди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Бузоқчани шишага солинган сут орқали озиқлантиришди. Аммо жонивор беш кундан сўнг ҳалок бўлди. Тахминларга кўра, бу яқин қариндошликдаги жониворларнинг жуфтлашуви оқибатидир.






