АсосийDunyo

ЖАРда самолёт қулади: 19 киши жароҳатланган (Видео)

'ЖАРда самолёт қулади: 19 киши жароҳатланган (Видео)'ning rasmi

Жанубий Африка Республикасида самолёт қулаши оқибатида 20 га яқин одам жароҳат олди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Ҳодиса Претория шаҳрида содир бўлган. Йўловчи ташувчи самолёт аҳоли пунктига яқин жойдаги майдонга қулади. Хабарларга қараганда, мини самолёт бортида жами 20 киши бўлиб, уларнинг бир нафари ҳалок бўлган, қолган 19 киши эса яраланган.

Фалокатдан 5 дақиқа ўтгач, воқеа жойига етиб келган фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳамда ўт ўчириш гуруҳи самолёт бўлаклари орасидан одамларни олиб чиқишди. Ярадорларнинг 1 нафари Нидерландия ва 2 нафари Австралия фуқаролари экани хабар қилинмоқда. Улар самолётни бошқарган учувчилардир. Мазкур воқеа хақида бошқа маълумотлар йўқ. Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмади.


Бошқа янгиликлар