Читада бир эркак машинасини асраб қоламан деб чўкиб кетишига бир баҳя қолди, деб хабар қилди Ren.tv нашри.
Машинани катта тошқинлар оқизиб кетган. Ҳайдовчи эсак машинасини амаллаб қирғоққа олиб чиқишга уринган. Аммо ўзи чўкиб кетишига озгина қолган. Савобталаблар ёрдамида қирғоққа чиқиб олган эркакнинг машинаси эса сув остига чўкиб кетди.






