АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри атрофида йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Аланга оқибатлари ҳақида РИА новости нашри хабар берди.
Тоборо кучайиб бораётган олов Лос-Анжелес осмонида қора булутларнинг пайдо бўлишига ва ҳавони заҳарланишига олиб келмоқда. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Бироқ кўрилган моддий зарар катта эканлиги маълум қилинган.
Ҳавонинг қуруқ ва кучли шамол эсаётгани аланганинг тез тарқалишига сабаб бўлмоқда. Уни бартараф этиш учун турли қурилмалар ва вертолётлар жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар янги аланга ўчоқларини топиб, унга барҳам беришга уринишмоқда. Ҳозирга келиб, ёнган майдонлар 10 гектарни ташкил қилмоқда. Ҳукумат одамларни эвакувация қилишга шошилмаяпти. Яқин атрофдаги автомагистралларда транспортлар ҳаракати ҳам тўхтатилмаган.






