Space X бошлиғи Илон Маск Таиланддаги ғорда қолиб кетган болаларни қутқариш учун мини-субмарина ишлаб чиқарди, дея маълум қилди Ren.tv нашри.
Мини-субмаринанинг асосий афзаллиги шундаки, у ўзининг енгиллиги ва ўта мустаҳкамлиги туфайли энг тор ғор-йўлакларидан ҳам ўтиб кетаверади.
Ҳозирча ғаввослар олтита ўсмирни эвакуация қилишга улгурди. Ғорда яна беш киши қолган.






