АсосийJamiyat

Энг юқори никоҳ Сирдарёда, энг кўп ажрим эса Сурхондарёда кузатилди

'Энг юқори никоҳ Сирдарёда, энг кўп ажрим эса Сурхондарёда кузатилди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 104,9 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициэнти 6,5 промиллени ташкил этди. Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (122,4%), Жиззах (121,7%), Андижон (118,0%), Фарғона (114,9%) ва Тошкент (114,8%) вилоятларига тўғри келмоқда.

ФҲДЁ органлари томонидан 16,4 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 1 промиллени ташкил этди. Ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (126,7%), Андижон (120,8%), Сирдарё (112,7%), вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (114,5%) тўғри келмоқда.

2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (30,9%) ва Навоий (10,1%) вилоятларида кузатилди.

    Бошқа янгиликлар