Туркияда поезднинг олтита вагони рельсдан чиқиб кетди, дея хабар бермоқда Ntv нашри.
Темирйўл транспорти ҳалокати оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, камида 73 киши тан жароҳати олган. Поезд Капикуле шаҳридан Истанбулга йўл олган эди. Ҳалокат Текирдаг провинциясида кучли ёғингарчилик туфайли содир бўлган. Ёмғир ёғиши оқибатида темирйўл рельсида силжиш содир бўлган.
Яраланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга жўнатилди, маҳаллий аҳолидан эса қон топшириш сўралмоқда.






