АсосийJamiyat

Бухорода учта автомашина тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жароҳат олди

'Бухорода учта автомашина тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жароҳат олди'ning rasmi

Бухоро вилоятнинг Ғиждувон туманида учта автомашина тўқнашуви содир этилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"8 июль куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.Р. “Матиз” русумли автомашинани Зафаробод қўрғони ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 35-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб фуқаро М.Б. бошқарувидаги “Нексия” ва фуқаро Ё.М. бошқарувидаги яна бир “Нексия” русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этган", - дейилган хабарда.

Натижада “Матиз” автомашина йўловчиси фуқаро Г.Б. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида, Ё.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўловчиси фуқаро В.Н. эса касалхонада вафот этганлар.

Қолган йўловчилар Э.К. исмли аёл ва унинг икки нафар фарзанди тан жароҳати билан касалхонага ётқизилганлар.

    Бошқа янгиликлар