2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
Қарорга мувофиқ, Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2018/2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 25 та ўрин (5 та давлат гранти, 20 та тўлов контракт) этиб белгиланди.






