Шимпанзе боласи онасини йўқотгач, бир эр-хотин уни асраб олишган эди, дея ёзмоқда Yandex нашри.
Маймунча пневмония билан туғилган эди. Шу боис онаси ундан воз кечган. Уни асраб олган Хорхе ва Таня унга меҳр-муҳаббат ҳадя этишди.
Лимбани лақабли шимпанзени ҳайвонот боғига олиб кетишгач, Хорхе ва Таня уни тез-тез кўргани бориб туришди.
Мана, бу сафар ҳам Лимбани ота-онаси келганидан боши кўкка етиб, қувончини яшириб ўтиролмади.






