Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Хадра майдонида улкан қулоқчин пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фотосуратларни ўз саҳифаларига жойлаштирганлар.
Мазкур улкан қулоқчин металлдан ясалган махсус халқаларга "тақилган". У кечки вақтда турли рангдаги чироқлар билан ёритиб турилади.
Фойдаланувчилар бу қурилмани махсус Гулливерлар учун мўлжалланган қулоқчин деб номлаган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда "Лола" кўринишидаги кўча ёриткичлари, ноодатий ўриндиқлар, пиёдалар йўлакчаси, ерости йўли деворида ноёб чироқлар пайдо бўлгани ва Ҳамид Олимжон метро бекати ёнида 9 қаватли бинолар янгича услубдаги тунги чироқлар билан безатилгани ҳақида хабар берган эдик.






