АсосийJamiyat

Пекин музокаралари доирасида 6 миллиард долларлик келишувга эришилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 20 август куни ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти Пекин музокаралари доирасида умумий қиймати 5,2 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар бўйича йигирмадан зиёд ҳужжат, шунингдек, 800 миллион доллар миқдорида савдо шартномалари имзолангани ва шу тариқа жами 6 миллиард долларлик келишувга эришилди.  Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. 

    Бошқа янгиликлар