Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Эрдоған билан телефон мулоқоти чоғида уни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, катта муваффақиятлар тилаганди.
Маълумот учун, Эрдоғон 53 фоизга яқин овоз тўплаб ғалаба қозонди ва янги беш йиллик муддатга сайланди. Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги Халқ республикачилар партияси Муҳаррам Инже 30 фоизга яқин овоз тўплаган.






