АсосийSport

ЖЧ-2018 2-тури сўнгги кунида 28 йил олдинги натижа қайд этилди

'ЖЧ-2018 2-тури сўнгги кунида 28 йил олдинги натижа қайд этилди'ning rasmi

Кеча футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 2-тур баҳсларига якун ясалди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Кун доирасида 3 та ўйин ўтказилди. Англия Панамани 6:1 мағлуб этди, Япония ва Сенегал 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Колумбия эса Польшани 3:0 кўринишида ютди.

Умумий ҳисобда бир кун доирасида 14 та гол урилди. Бундай натижа сўнгги 28 йил ичида қайд этилмаган эди. Сўнгги бор мундиал бир кунида урилган 14 та гол 1990 йилда содир бўлганди. Бундай статистика бир кунда 3 та ўйин ўтказилишга қараб тузилган.

Бошқа янгиликлар