ЖЧ-2018 доирасидаги "H" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Польша - Колумбия учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув бироз кутилмаганда Польша терма жамоасининг йирик 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Мина, Фалькао ва Куадрадо томонидан киритилган голлар Польшанинг гуруҳдан чиқа олмаслигига замин яратди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Ушбу "квартет"да Сенегал, Япония ва Колумбия терма жамоалари нимчорак финал йўлланмаси учун охирги турда курашишади.
ЖЧ-2018. "H" гуруҳи, 2-тур.
Польша - Колумбия 0:3
"Казань Арена" стадиони.
Голлар: Мина (40), Фалькао (70), Куадрадо (75)
Польша – Шесни, Пишчек, Беднарек, Паздан (Глик, 80), Рибус, Гуральски, Криховяк, Зелиньски, Берешиньски (Теодорчик, 72), Ковнацки (Гросицки, 57), Левандовски.
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Агиляр (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Куадрадо, Хамес, Фалькао (Бакка, 78).
Бош ҳакам: Сезар Рамос
Огоҳлантиришлар: Беднарек (61), Гуральски (85).






