Зимбабвенинг Булавайо шаҳридаги стадионда ўтаётган сайловолди митингда портлаш юз берди, дея хабар қилмоқда Ria.ru нашри.
Портлаш натижасида мамлакат президенти жабр кўрмаган бўлса-да, лекин саккиз нафар ҳукумат ходимлари шикастланган. Улар орасида полиция ходимлари ҳам бор эди.






