АсосийJamiyat

Сўнгги икки кунда икки киши сувда чўкиб кетди

'Сўнгги икки кунда икки киши сувда чўкиб кетди'ning rasmi

Сўнгги икки кун давомида икки киши сувда чўкиб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, жумладан, 19 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшаган мактаб ўқувчиси С.Ч. ўз яшаш ҳудудида жойлашган “Нўғайли” сув омборида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб ҳаётдан кўз юмган. 20 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган М.М. эса маҳалласидан оқиб ўтувчи “Тешиктош” каналида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.

"Ҳурматли фуқаролар, ёз мавсумида турли чўмилиш ҳавзаларига борганда албатта, эҳтиёт чораларини кўринг, энг аввало чўмилиш тақиқланган ҳудудларда асло чўмилманг. Шуни билингки, ўрнатилган мазкур тақиқловчи белгилар бежиз қўйилмаган. Шунингдек, фарзандларингизни тақиқланган жойларга ва бошқа чўмилиш ҳавзаларига назоратсиз юборманг. Бу орқали сиз юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарларни олдини олган бўласиз", - дейилади ИИВ мурожаатида.

    Бошқа янгиликлар