АсосийJamiyat

Самарқандда 14та пора бериш бўйича жиноий иш кўриб чиқилди

'Самарқандда 14та пора бериш бўйича жиноий иш кўриб чиқилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида судлар томонидан коррупцияга боғлиқ бир қатор ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси хабар берди.

Жумладан, 2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан 9 нафар шахсга 8 та жиноят иши кўрилган.

211-модда (пора бериш) билан 16 нафар шахсга нисбатан 14 та жиноят иши кўриб чиқилган, дея маълум қилган жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Тўлқинжон Қодиров.

Шунингдек, шу давр мобайнида 168-модда (фирибгарлик) билан 201 нафар шахсга нисбатан 102 та жиноят иши кўриб чиқилган.

    Бошқа янгиликлар