21-25 июнь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.
Мусобақа 8,10 ҳамда 12 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ўртасида ташкил этилади. Жаҳон чемпионатида Севара Боймуродова бошчилигидаги жами 9 нафар ёш шахматчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Бугун тонгда терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Беларуснинг Минск шаҳрига жўнаб кетди.






