Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин Хитойнинг Пекин шаҳрига етиб келди ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди, дея хабар қилди Коммерсант.ру нашри.
Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи давомида Си Цзиньпин билан 12 июнь куни бўлиб ўтган Америка–Шимолий Корея саммитини муҳокама қилиши кутилмоқда. Хитой ва КХДР етакчиларининг аввалги учрашуви май ойи бошида бўлиб ўтган эди.






