АҚШнинг Иллинойс штатида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Бу эса бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда, деб хабар берди Рентв.ру нашри.
Штатнинг Рокфорд шаҳрида бир неча кун ёққан тинимсиз ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди. 4 соатнинг ўзида сувнинг сатҳи 30 см. дан ошган. Кўчаларда тошқинда қолган автомобилларни кўриш мумкин. Сув айрим уйларнинг ертўласи ва биринчи қаватигача кириб борган. Кўплаб инсонлар табиий офатдан катта миқдорда зарар кўрганлари ҳақида ҳукуматга мурожаат қилишмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Шунингдек, ёмон об-ҳаво шароити Техас штатида ҳам кузатилмоқда. Бу ерда кучли момақалдироқ, бўрон бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати юқори. Бундан ташқари, Техасда ҳам сув тошқинлари рўй бермоқда. Бундан аввал эса рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат ҳукм сурган эди. Метеорология соҳаси вакиллари келаси ҳафтада ҳам вазият ўзгармаслиги мумкинлигини маълум қилишган.






