Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ва мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлардан қарздорликларини ундириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ғузор туманида ўтказилган ана шундай тадбирда “Шаҳзодабону алоқа сервис” қурилиш корхонаси томонидан солиқларни ўз вақтида тўланмаслиги натижасида корхона ҳисобида 85 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик борлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тезкор тадбирлар натижасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қарздорлик юзасидан мажбурий ҳаракатлар олиб борилди. Хатлов тадбири давомида корхонадан 40 миллион сўм нақд пул солиқ қарзи учун хатлаб олинди.
Мазкур йўналишдаги тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.






