АҚШнинг Нью-Жерси штатида ўтказилаётганArt All Night кўргазмаси чоғида отишма келиб чиқди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Воқеа натижасида камида бир киши ҳалок бўлган ва 20 га яқин одам жароҳатланган.Номаълум шахс кўргазмага кириб одамларга ўқ узишни бошлаган. Уни содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Бироқ, ҳодисанинг уюштирилиш сабаблари ҳозирча номаълум.






