АсосийDunyo

Эрдоған Туркия фуқароларини сайлов бўйича Ғарбга сабоқ бериб қўйишга чақирди

'Эрдоған Туркия фуқароларини сайлов бўйича Ғарбга сабоқ бериб қўйишга чақирди'ning rasmi

Туркия давлат раҳбари Тойиб Эрдоған 24 июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида мамлакат фуқароларини ўз номзодига овоз бериб, Ғарбга сабоқ беришга чақирди.

Хабарда қайд этилишичаайд этилишича, президент Эрдоған Истанбулдаги сайловолди митингда шундай чақириқ билан чиққан:

“Ғарб 24 июндаги сайловни кутмоқда. Улар нимани кўришни хоҳлайди? Эрдоғаннинг мағлубиятини. Мен ишонамаки, сизлар менга овоз бериш билан уларга сабоқ бериб қўясиз”

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь санасида Туркияда муддатидан илгари президентлик сайлови ўтказилади. Номзодлар 6 нафар. Булар амалдаги президент Тойиб Эрдоған (Мамлакат ҳукмрон партиясидан) Муҳаррам Инже (Халқ-Республикаси мухолифат партиясидан), Салоҳиддин Демиртош (Курд халқ демократик партиясидан), Мерал Акшенер (Яхшилар партиясидан), Темеля Карамоллаоғлу (Бахт партиясидан), Доғу Перинчека (“Ватан” партиясидан). Шунингдек, айни санада парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар