Европа матбуоти Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Аарон Рэмзини машҳурлар ҳаётига таъсир ўтказаётгани тўғрисида хабар бермоқда.
Football24 нашрининг ёзишича, Рэмзининг Англия суперкубоги учун кечган учрашувда “Манчестер Сити” дарвозасига тўп киритганидан сўнг, америкалик машҳур актёр Робин Уильямснинг ўлими ҳақидаги хабар пайдо бўлган. Улар ушбу воқеаларни “Аарон Рэмзи лаънати” дея аташмоқда.
Қўйида Рэмзи гол киритган кунларда вафот этган машҳурларни келтириб ўтамиз:
5 октябрь 2011: Рэмзи "Тоттенхэм" дарвозасига гол урди - Стив Джобс вафот этди
20 октябрь 2011: Рэмзи "Марсель" дарвозасига гол урди - Муаммар Каддафи ўлдирилди
11 февраль 2012: Рэмзи "Сандерленд" дарвозасига тўп киритди - Уитни Хьюстон вафот этди
21 март 2013: Рэмзи Уэльс терма жамоаси сафида гол киритди - Бебо Вальдес оламдан ўтди
16 май 2013: Рэмзи "Уиган"га қарши учрашувда тўп киритди –Аргентиналик сиёсатчи Хорхе Видела вафот этди
18 сентябрь 2013: Рэмзи "Марсель" дарвозасига яна тўп киритди - боксчи Кен Нортон ҳаётдан кўз юмди
30 ноябрь 2013: Рэмзи "Кардифф" дарвозасига иккита тўп киритди – актёр Пол Уокер автоҳалокат қурбони бўлди.





