АсосийDunyo

Лудофон номли янги мусиқа асбоби ихтиро қилинди

Ушбу мусиқий асбобнинг лойиҳаси илк бор 2012 йили Колумбиядаги Хорхе Тадео Лосано университетининг саноат дизайни факультети талабаси Давид Эрнандес Салсарнинг ишида пайдо бўлган эди.

Давид дастлаб пойтахтдаги мусиқий таълим тизими билан қизиқа бошлаган. Шундан сўнг, Богота Филармония оркестр таълим дастурлари директори билан танишиб қолади. Ушбу танишувдан сўнг ҳар икки мутахассис лойиҳани амалга оширишга киришди. Натижада Лудофон номли мусиқа асбоби яратилди.

Лудофон бир қатор асбобларнинг аралашмаси бўлиб, унда пуфлаб чалинадиган, зарбли ва торли мусиқа асбоблари жамланган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС нашри хабар берди. 

    Бошқа янгиликлар