АсосийDunyo

Либерияда Эбола вируси сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди

Либерия президенти Эллен Жонсон-Серлиф Эбола вирусининг тарқалиши сабабли мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар беради.

Шунингдек, президент тарқалаётган вирус бутун республика учун хавфли эканлигини қайд қилиб ўтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, Эбола вируси оқибатида Ғарбий Африка мамлакатларида 932 киши ҳалок бўлган, 1711 киши эса вирус билан зарарланган бўлиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар