АсосийDunyo

Россия АҚШ давлат департаменти раҳбарига географияни ўқишни маслаҳат берди

Россия мудофаа вазирлиги АҚШ давлат департаменти раҳбари Жен Псакининг Россиянинг Астрахань областида ўтказаётган харбий ҳаво кучлари ўқув машғулотлари ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.  Бу ҳақда "РИА Новости" хабар беради.

5 август куни Жен Псаки Россиянинг Астрахань областида ўтказаётган харбий ҳаво кучлари ўқув машғулотларидан хавотирда эканлигини ва бу Россия-Украина чегарасидаги вазиятни янада жиддийлашишига олиб келишини айтганди.

Бунга жавобан Россия мудофаа вазирлининг расмий вакили АҚШ давлат департаменти раҳбарининг география фанидан билими йўқлигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик Псакига ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўрганиш билан бирга Россия мудофаа вазирлигининг расмий сайтидан Россия атлас харитасини ҳам кўриб чиқишни маслаҳат берди.

Россия мудофаа вазирлиги вакили ўқув машғулотлар Астрахань областидаги Ашулук полигонида бўлиб ўтгани ва бу ҳудуд Россия-Украина чегарасидан юзлаб  километр узоқликда жойлашганини қайд қилиб ўтди.  

    Бошқа янгиликлар